Бугун Ўзбекистонда 2635та мактабларда дарслар бошланди

Ўзбекистонда 14 сентябрдан жами мактабларнинг 25% анъанавий тартибда иш бошлади. Қолган мактаблар эпидемиологик вазиятга қараб 1 октябргача очилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича 2635та мактабларда анъанавий дарслар бошланди, ушбу ҳисобга 7 сентябрда очилган мактаблар сони ҳам қўшилган, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Ўзбекистонда 329 та мактаб ўқувчилари учун ўз эшикларини очди

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги ва Махсус комиссия қароига кўра, Ўзбекистон ҳудудида мактаблар октябр ойига қадар фақат туман депутатлари Маҳаллий кенгаши хулосасига кўра очилиши мумкин. Қарор ҳар бир ҳудуд, мавжуд эпидемиологик вазиятдан, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. Бу ҳар бири ҳудуддаги объектив вазиятдан келиб чиққан ҳолда, индивидуал ва самарали ёндашув имконини беради. 

Ундан ташқари ота-оналар ҳам болаларини мактабга юбориш ёки юбормаслик ҳақида ўзлари қарор қабул қилишлари мумкин. Мактабга бормаган болалар эса “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.

Ҳар бир вилоят ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, мактаблар синф раҳбарлари орқали ота-оналарни хабардор қиладилар.

Бугун Ўзбекистонда 2635та мактабларда дарслар бошланди