ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 192 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 47 042 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 8 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 388 нафарни ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар мамлакатда 43 511 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 143 нафар бемор даволанмоқда.