Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 47 мингдан ошди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишКоронавирус
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тун давомида яна 192 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Икки киши вафот этиб, қурбонлар сони 388 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 192 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 47 042 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўқитувчилардан "COVID-19"га қарши тест олиш бошланди

Янги касалланганларнинг  96 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 8 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 388 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар мамлакатда 43 511 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 143 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0