МДҲ давлатлари ўз чегаралари мустаҳкамлигини қандай текширмоқда - видео

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳаво ҳужумига қарши қўшма мудофаа тизимининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказа бошладилар
Sputnik

МДҲ давлатлари Ҳаво ҳужумига қарши бирлашган мудофаа тизимининг жанговар тайёргарлигини текширишмоқда. Тактик ҳаракатларда бирйўла 7та давлат: Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Манёврлар барча давлатлар ҳаво бўшлиғида параллел равишда юз бермоқда, ҳарбийлар ҳаракатлари эса Россия Ҳарбий-космик кучлари бошқарув марказидан туриб мувофиқлаштирилмоқда.

Турли вазиятлар: Ҳамдўстлик мамлакатлари чегаралари бузилишидан тортиб, ҳатто ҳарбий ҳаво кемалари олиб қочилиши сингари вазиятлар бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.

НАТО Беларусга бостириб кирса, Россия қандай ҳаракат қилади – ҳарбий эксперт

Ҳарбий машғулотларда 60дан ортиқ ҳаво кемалар, шу жумладан, Су-27, МиГ-29, МиГ-31 ва Як-130 қирувчилари, Су-25 штурмчилари, Су-24 ва Су-34 фронт бомбардимонлари ва Ту-22 ҳамда Ту-160 оғир бомбардимончилари жалб қилинган.

Ўталган алгоритмлар Россия чегараларида НАТО самолётлари фаоллашиб қолганини ҳисобга олган ҳолда, ташқи таҳдидларни енгишга ёрдам беради.