Икки илон ва лаққа балиқ бир-бирини емоқда — ғаройиб видео

На кадрах видно, что одна змея вцепилась в заднюю часть сома, заглотившего голову другой рептилии. Все это действие происходит в воздухе.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Ҳиндистонлик табиатшунос Ганшьям Прасад Бханваре икки илон ва бир лаққа балиқ иштирокидаги ғаройиб олишувни камерага муҳрлашга муваффақ бўлди, деб ёзади The Daily Mail.

Буқалар подаси оч шерларни ўлжадан ҳайдаб юборди – видео

Кадрларда акс этишига қараганда, сувда бўлган илон бошқа бир илоннинг бошини ютаётган лаққа балиқнинг думига чанг солган.

Воқеа гувоҳининг сўзларига кўра, жанг ҳарсанг тош устидаги илоннинг лаққа балиққа ҳужум қилишидан бошланган. Аммо, балиқ унга чап берган ва судралувчининг бошини ютишга муваффақ бўлган. Қурбон балиқни сувдан тепаликка судраб олиб чиқишни бошлаган маҳалда, сувдан иккинчи илон сакраб чиққан ва эҳтимолий ўлжанинг думига тишлари билан ёпишиб олган.

Судралувчилар ва балиқ шу алфозда ярим соатча турган. Сўнгра, пастдаги илон жағини очиб юборган ва сувга тушган, унинг кетидан иккинчиси ҳам "таслим бўлган". Натижада лаққа балиқ бус-бутунлигича, эсон-омон ўз манзили томон сузиб кетган.

Видеода муҳрланган илонлар - балиқлар ва қурбақалар билан озиқланувчи заҳарсиз сувилонлар эканлиги айтилмоқда.