ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жанубий Африканинг қадимий Кругер миллий боғига ташриф буюрганлар кутилмаганда ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлишди.
Саваннанинг баланд майсазорида оч шерлар галаси тўнғизни тутиб олишди.
Яқинида ўтиб кетаётган буқалар подаси йиртқичлар ўртасидаги жангга аралашади. Бу шерларни чекинишга мажбур қилди.
Миллий боғ мутахассисларининг сўзларига кўра, ўлжани қутқариш - табиатда камдан-кам учрайдиган ҳодисалардан бири.
Шер ва тимсоҳлардан қўрқмайдиган буқалар тез-тез ёввойи ҳайвонларни қутқаришга ҳаракат қилишади.