Ўзбекистон Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни расман тиклади

Бугундан эътиборан "Uzbekistan Airways" ва "Air Astana" авиакомпаниялари ушбу йўналишда парвозларни бажаришни бошлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Бугун, 11 сентябрь кунидан эътиборан Ўзбекистон Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни расман тиклади, деб хабар берди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Ўзбекистон сентябрда Россия билан авиақатновларни тиклаши мумкин – Юсупалиев

Таъкидланишича, мазкур йўналиш бўйича қатновлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан шунингдек, 4 сентябрдан БАА ва Туркияга, 10 сентябрдан Германияга, 14 сентябрдан Қирғизистонга парвозлар амалга оширилади.

Бунда йўловчилардан 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.