ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Бугун, 11 сентябрь кунидан эътиборан Ўзбекистон Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни расман тиклади, деб хабар берди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Таъкидланишича, мазкур йўналиш бўйича қатновлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан шунингдек, 4 сентябрдан БАА ва Туркияга, 10 сентябрдан Германияга, 14 сентябрдан Қирғизистонга парвозлар амалга оширилади.
Бунда йўловчилардан 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.