Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида “Насаф” тезюрар поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади

Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37 да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. 11 сентябрдан Тошкент–Қарши–Тошкент  йўналишида "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қирғизистон Ўзбекистон билан мунтазам парвозларни қачон тиклайди – сана

Таъкидланишича, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 11 сентябрдан Тошкент – Қарши – Тошкент  йўналишида 4/3 сонли "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади.

Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37 да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Хабарда йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан,  шунингдек,  онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкинлиги қўшимча қилинган.