ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда IT Parк ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама этилди.
“Учрашувда Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди”, - дейилган хабарда.
Томонлар тез фурсатда украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн режимда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.