Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Павел Паламарчук / Медиабанкка ўтишГорода мира. Львов
Города мира. Львов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд ва Украинанинг Львов шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. ​​Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

 SkyUp Airlines - Sputnik Ўзбекистон
Украина авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга ариза берди

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда IT Parк ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама этилди.

“Учрашувда Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди”, - дейилган хабарда.

Томонлар тез фурсатда украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн режимда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Янгиликлар лентаси
0