ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ жорий йилда Ўзбекистонда содир этилган ЙТҲнинг 8 ойлик статистикасини эълон қилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу даврда ўлим билан боғлиқ 991 та ЙТҲ содир этилган. Бу ўтган йилга қараганда 17,1 фоизга камроқ. Тан жароҳати билан боғлиқ ЙТҲлар сони эса 2605 тани ташкил этмоқда.
Шундан 1528 таси пиёда, 619 таси болалар, 471 та велосипед, 108 та мотоцикл, 112 та лицензиясиз такси, 198 та бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслар иштирокида содир этилган.
Жорий даврдаги ЙТҲларнинг 22,9 фоизи - халқаро йўлларда, 48,9 фоизи давлат аҳамиятидаги йўлларда, 28,2 фоизи - маҳаллий йўлларда рўй берган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп — Фарғона вилояти (550), Тошкент вилояти (429), Тошкент шаҳрида (396) ЙТҲ содир бўлган. Энг кам Сирдарё вилоятида (91).
Таъкидланишича, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларига энг кўп пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши (28,4%), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (17,1%), велосипедлар йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши ЙТҲга олиб келган.