Фарғонада аянчли ЙТҲ: икки киши КамАЗ остида ҳалок бўлди

© Пресс-служба ГУБДД МВД УзбекистанаВ Ферганской области столкнулись “Спарк” и КамАЗ: погибли двое
В Ферганской области столкнулись “Спарк” и КамАЗ: погибли двое - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олтиариқ туманида 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. йўлда ухлаб қолиб, КамаАЗ юк машинаси тагига кириб кетган.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Фарғона вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 6 сентябрь куни Олтиариқ тумани, Ҳамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. йўлда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган “КамАЗ-53212” русумли юк автомобили билан тўқнашган.

© Пресс-служба ГУБДД МВД УзбекистанаВ Ферганской области столкнулись “Спарк” и КамАЗ: погибли двое
Фарғонада аянчли ЙТҲ: икки киши КамАЗ остида ҳалок бўлди - Sputnik Ўзбекистон
В Ферганской области столкнулись “Спарк” и КамАЗ: погибли двое

ЙТҲ оқибатида 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. ва йўловчиси А.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0