Олимлар бонг урмоқда: коронавирус юрак ҳужайраларини "кесмоқда"

Коронавируснинг юракка хатарли таъсири туфайли америкалик олимлар COVID-19 ни биргина респираторли касаллик деб тан олмасликка чақиришмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. SARS-CoV-2 коронавирус штамми юрак ҳужайраларига жиддий зарар етказмоқда, деб ёзади американинг Stat янгиликлар портали Сан-Францискодаги Гладстон институти олимлари тадқиқотларига таянган ҳолда.

Сентябр охирида коронавирус билан ёппасига беморланиш бошланиши мумкин - Боронов

Мутахассислар коронавирусдан вафот этганларнинг юрак-қон томир тўқималари ҳолатини баҳолашган. Тадқиқот давомида америкалик олимлар ҳавотирли хулосаларга келганлар.

Хусусан, COVID-19 вақтида "инсон ҳужайраларида қирғин" ҳолати рўй бериши, бундай вазият бошқа касалликларда кузатилмайди.

Тадқиқотларда маълум бўлишича, юрак мушакларининг бир қисми гўёки жарроҳлик йўли билан тилиб ташланган кўринишда бўлган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу патология одатда кузатиладиган орттирилган ёки ирсий касалликлар билан умумий боғлиқликларга эга эмас.

Бундан ташқари, мутахассислар ҳужайра ядроларида ДНК жойларида қора тешикларни аниқлаганлар.

Олимлар фикрича, аниқланган патологиялар коронавируснинг оддий формаси билан беморланганда узоқ вақт давомида сақланиб қоладиган нафас олиш оғирлашиши ва нимжонлик ҳолатларига бир оз бўлсада аниқлик киритади.

Коронавируснинг юракка хатарли таъсири туфайли америкалик олимлар COVID-19 ни биргина респираторли касаллик деб тан олмасликка чақиришмоқда.