Андижонлик эркак стюардесса бўлишни орзу қилган қизни 1000 $га чув туширди

Аёл стюардесса бўлиш орзуси амалга ошишини икки йил давомида кутиб келган. Аммо унинг бу орзуси орзулигича қоладиган бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида стюардесса бўлишни орзу қилган қиз фирибгарга 1000 $ пулини бериб юборди. Бу ҳақда ИИББ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Uzbekistan Airways стюардессаси энг чиройли қизлар учталигига кирди

Хабарда айтилишича, Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. шу ҳақда мурожаат қилган.

Аёл ўз аризасида икки йил олдин танишлари орқали авиакомпанияга стюардессаликка жойлаштиришни ваъда қилган андижонлик 26 ёшли Фарход А.га нисбатан чора кўришни сўраган.

Эркак ўз хизмати эвазига қиздан олдиндан 1000 АҚШ доллари олган. Аммо ишга жойламаган ва олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.