Лукашенко ўз лавозимида "бироз кўп қолиб кетганини" тан олди

Лукашенконинг таъкидлашича, уни нафақат телевизор, балки дазмол ва чойнакдан ҳам кўрсатишаётгани билан, айни вақтда фақат у Беларусни ҳимоя қила олади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз лавозимида "эҳтимол, бир оз кўп қолиб кетганлигини" тан олди.

Лукашенко Навальнийни нима учун "заҳарлашганини" айтиб берди - видео

"Ҳа, эҳтимол мен бир оз ушланиб қолдим. Эҳтимол, мени нафақат телевизор, балки дазмол ва чойнакдан ҳам кўрсатишаётгандир. Ҳа. Лекин чиндан ҳам фақат мен ҳозир Беларусьни ҳимоя қила оламан", - деди Лукашенко россиялик журналистларга.

"Россия сегодня" ХХА ва RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян, Белорусь президенти унга ва ҳамкасблари - "Биринчи канал" мухбири Антон Верницкий ва "Россия 1" Евгений Рожковга, шунингдек, "Говорит Москва" у, Роман Бабаянга интервью берганини айтган эди. Тадбир Минскдаги Мустақиллик майдонида бўлиб ўтган.

Бабаян ўзининг Telegram-каналида ёзишича, Лукашенко конституциявий ислоҳотлар ўтказилгач муддатдан илгари президент сайловлари ўтказилишини истисно қилмаган. Аммо шу билан бирга, президентнинг айтишича, агар у кетадиган бўлса, унинг тарафдорларини "сўйишлари" аниқ.

Лукашенко Латвия, Литва ва Эстониянинг “қора рўйхатига” тушди

Давлат раҳбари, мухолифатдаги мувофиқлаштириш кенгаши билан "у одамларнинг кимлигини билмаслиги" учун мулоқот қилмаслигини айтди. Лукашенконинг фикрича, уларнинг барча таклифлари халқ учун фожиали тугаши мумкин.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.