Лукашенко Навальнийни нима учун "заҳарлашганини" айтиб берди - видео

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВизит председателя правительства РФ М. Мишустина в Минск
Визит председателя правительства РФ М. Мишустина в Минск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларус раҳбари Александр Лукашенко Россия бош вазири Михаил Мишустин билан бўлиб ўтган учрашувда унда Алексей Навальний заҳарланганини инкор қилувчи далиллар борлигини маълум қилди. 

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Лукашенко айтишига қараганда, Беларус радиоэлектрон ҳарбий разведкаси Польша ва германиялик икки абонент орасида бўлиб ўтган суҳбатни ёзиб олган. Унда маълум бўлишича Навальнийни ҳеч ким заҳарламаган.

Бойцы ОМОНа на акции протеста сторонников оппозиции в Минске - Sputnik Ўзбекистон
"Оқибати ёмон бўлади": АҚШ Россияни Беларусдаги воқеаларга аралашмасликка чақирди

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Германия канцлери Ангела Меркель россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийни гўёки "оғзини ёпиш учун "Новичок" туркумидаги модда билан заҳарланган бўлиши мумкинлигини" эълон қилган эди. 

Лукашенко айтишига кўра, Навальнийни ҳеч ким заҳарламаган. 

"Бу сохталаштириш. Навальнийни ҳеч ким заҳарламаган. Мутахассислар Меркель маъмурияти учун фактлар, балки канцлер ўқиб эшиттирган баёнотнинг ўзини ҳам тайёрлашган. 

Мен сизга ушбу суҳбатдан цитата келтираман. Улар бу ишни "Путинда Беларус ишларига аралашиш истаги пайдо бўлмаслиги учун" амалга оширишган. Тасаввур қилаяпсизми, бу одамлар қанчалик иезуитлардек ҳаракат қилмоқда?" - дейди Беларус етакчиси.   

Биз бугун-эрта ушбу аудио ёзувни ва матнларнинг барчасини Россия ФХХсига етказамиз. Устига-устак, улар "Навальний заҳарланиши"дан яқинда Россия ҳудудларида бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда ҳам фойдаланишмоқчи. 

*Иезуитлар – Ўрта асрларда католик черковида пайдо бўлган диний мазҳаблардан бири бўлиб, улар Европа тарихида ўзларининг ўта шафқатсиз қийноқлари ва қатл услублари билан эсда қолган. 

Янгиликлар лентаси
0