Россия ўзининг жанговар тажрибаси билан ҳам бўлишмоқда - Евкуров

Маҳаллий ҳарбий можаролар борасида Россиянинг катта тажрибаси бор. Мусобақалар давомида Россия ушбу тажриба билан қардош қуролли кучлар билан бўлишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Биз ўзимизнинг жанговар тажрибамиз бўлишмоқдамиз, деди АрМИ-2020 Халқаро армия ўйинлари доирасида Россия Мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Юнус-Бек Евкуров.

АрМИ-2020: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллади

Россия генерали айтишига қараганда ушбу Армия ўйинлари  қардош давлатлар ҳарбийлари орасида дўстона муносабатларни яхшилашга ва тажриба алмашиш учун хизмат қилади. 

"Халқаро Армия ўйинларидаги барча конкурслар жанговар тайёргарлик босқичлари, ҳамда қуролли кучларнинг кундалик ҳаётидан олинган. Биз бир биримиз билан тажриба алмашамиз, имкониятларимизни оширамиз ва албатта бир-биримиз билан танишамиз ва мулоқот қиламиз. Аскарлар бундан қандай баҳра олаётганини ўзингиз кўриб турибсиз", - деди Евкуров. 

Ундан ташқари, Евкуров Россия қардош республикалар қуролли кучлари билан ўз жанговар тажрибаси билан бўлишаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.  

"Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, маҳаллий ҳарбий можаролар борасида Россия Федерациясининг катта тажрибаси бор, жумладан Сурия Араб республикасида орттирилган. Биз ушбу тажриба билан ушбу мусобақаларда иштирок этаётган қардош қуролли кучлар билан ҳам бўлишмоқдамиз. Ушбу тадбирлар ана шунинг учун ҳам керак", - деди Россия генерали.  

Юнус-Бек Евкуров - Шимолий Осетияда туғилиб ўсган. Қуролли кучларда хизматидан сўнг рязан ҳарбий-десант ўқув юртини тамомлаган. Россия қуролли кучлари сафида Кавказ ҳудудида бир неча ҳарбий операцияларда иштирок этган. "Россия қаҳрамони" унвони совриндори. 2008 - 2019 йилларда Ингушетия Республикаси президенти.