Лавров: Суриядаги террорчилар маконлари батамом йўқ қилинади

Россия ташқи ишлар вазирининг Сурия ҳудудида ҳозирча сақланиб қолаётган террорчилар маконлари батамом йўқ қилинишига ишончи комил.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Сурияда террорчилар маконларига барҳам берилмоқда ва батамом йўқ қилинади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Сурия ҳудудида ҳозирча сақланиб қолаётган террорчилар маконлари йўқ қилинмоқда ва батамом йўқ қилинади”, - деди у Дамашқдаги матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Туркияда ИД* “амири” ҳибсга олинди

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатдаги бугунги босқичдаги вазиятнинг хусусияти шунга боғлиқки, Сурия Россия кўмагида халқаро терроризмга қарши курашда ва Сурия давлатчилигини йўқ қилиш режаси бўлган кучларга қарши турди.

Бугун Сергей Лавров 2012 йилдан буён биринчи марта Сурияга ташриф буюрди. У ерда мамлакат президенти Башар Асад билан учрашди. Шунингдек, Сурия ТИВ раҳбари билан музокаралар ўтказди.

Сурияда қуролли можаро 2011 йилдан буён давом этиб келмоқда. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти устидан ғалаба қозонилгани эълон қилинган эди. Мамлакатларнинг айрим ҳудудларини жангарилардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда биринчи ўриндаги иш сиёсий барқарорлик, Сурияни қайта тиклаш ҳамда қочоқларни қайтариш саналади.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти