Туркияда ИД* “амири” ҳибсга олинди

© OZAN KOSEАвтомобиль турецкой полиции
Автомобиль турецкой полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркияда “Ислом давлати”*нинг амири деб аталувчи жангари қўлга олинди. Таъкидланишича, унинг жиддий режалари бўлган.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Туркияда “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳининг “амири” қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ раҳбари Сулейман Сойлу маълум қилди.

“ИШИД*нинг жиддий режалари бўлган Туркия амири деб аталувчиси қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни табриклайман”, - дея ёзган Сойлу Twitter᾽даги саҳифасида.

Аввалроқ Афғонистонда “ИШИД қассоби” лақабли разведка бошлиғи ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Россия ФХХ ИШИД* учун пул йиққан гуруҳни қўлга олди

* “Ислом давлати” (ИД, ИШИД) – Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0