Собянин: Москвада мигрантлар ўртасида меҳнат бозори қулаши кузатилмади

Шунингдек, Москва мэри ўзини ўзи яккалаш даврида мигрантлар ўртасида жиноятчилик ўсиши қайд этилмаганини қайд этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин пандемия ва жорий этилган чекловларнинг пойтахт иқтисодиётига таъсирини баҳолади.

Хусусан, шаҳар мэри мигрантлар ўртасида меҳнат бозори у қадар қуламаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, баҳор ойида қурилишларнинг тўхтаб қолиши қисқа муддат давом этган.

Шунингдек, Собянин ўзини ўзи яккалаш даврида мигрантлар ўртасида жиноятчилик ўсиши қайд этилмаганини қайд этди.

Медведев Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга баҳо берди

“Бизда бундай муаммо бўлгани йўқ, бу ҳойнаҳой ижтимоий тармоқлардаги ҳозир ҳаммаси қулайди, ва мигрантлар талон-тарож, ўлдиришга югуришади деган ҳаяжон ва муҳокамалар эди”, - деди у НТВ телеканалига берган интервьюда.

Мэр карантин вақтида жиноятчилик аксинча 40 фоизгача тушиб кетганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қотиллик, босқинчилик, хонадонларни тунаб кетиш ва машиналарни ўғирлаб кетиш жиноятлари камроқ содир этилган. Фақат фирибгарлик соҳасидаги жиноятлар авж олган.

Собянин келаётган 2020-2021 йил мавсумида Москвада ҳеч қандай карантин чоралари киритилмаслигига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Москвада, хусусан, ўзини ўзи яккалаш, рухсатнома режими 9 июндан бекор қилинди.