Медведев Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга баҳо берди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя Совбеза РФ Д. Медведев дал интервью ИД "Комсомольская правда"
Заместитель председателя Совбеза РФ Д. Медведев дал интервью ИД Комсомольская правда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари коронавирус пандемияси сабаб мигрантлар билан боғлиқ вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солишини айтди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россияда коронавирус пандемияси сабаб мигрантлар билан боғлиқ вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Медведевнинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёнинг ҳар бир ривожланган мамлакати жалб қилинган ишчи кучидан фойдаланади ва бу иқтисодиёт учун муҳим. Шу билан бирга, у Россиядаги мигрантлар мослашган, рус тилини билиши шартлиги ва кўчаларда тунамаслиги кераклигини таъкидлади.

Москва во время режима самоизоляции жителей - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

“Бу қийин вазифа, биз Хавфсизлик кенгаши томонидан у билан шуғулланаяпмиз. Пандемия, албатта, вазиятни кескинлаштирди. Келганларнинг бир қисми ишидан айрилди, уларни эса уйларига қабул қилишни хоҳлашмади. Бу чигал масала. Умуман олганда, вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солади”, - деди у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида.

Медведев Россия ИИВ, ФХХ ва бошқа қатор тузилмалар ушбу масалага катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Мигрантлар томонидан содир этилаётган жиноятларга тўхталар экан, Медведев жиноятчилик даражаси ўтган йилгидан фарқ қилмаслигини маълум қилди.

“Қаердадир сал кўпроқ, қаердадир сал камроқ, бироқ авж олиш йўқ. Шунчаки вазиятни назорат остига олиш лозим”, - дея ҳисоблайди у.

Аввалроқ Россия ИИВ хорижлик ишчилар ўртасида жиноятлар 10,9 фоизга камайганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0