ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Фарғона вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 6 сентябрь куни Олтиариқ тумани, Ҳамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. йўлда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган “КамАЗ-53212” русумли юк автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. ва йўловчиси А.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.