Коронавирусга чалинганлар сони бўйича энг паст натижа қайд этилди

Кеча 3 сентябр куни Ўзбекистонда 2 ойдан ортиқроқ вақт давомида энг кам касалланиш ҳолати аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 3 сентябр куни 257 киши коронавирусга чалинган. Бу сўнгги 2 ой ичида қайд этилган энг паст кўрсатгич бўлди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати. 

Бундан олдинги энг паст натижа 27 июнь куни қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистонда 1 суткада 255 киши коронавирусга чалинган эди. 

4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда жами 42 909 нафар бемор қайд этилган. Улардан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 %ни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари қуйидаги вилоятларда аниқланган:

Тошкент шаҳрида - 70 нафар 

Тошкент вилоятида - 16 нафар

Наманган вилоятида - 10 нафар

Самарқанд вилоятида - 7 нафар

Қашқадарё вилоятида - 3 нафар  

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Икки нафар бемор вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз Июль Август ойларида Ўзбекистонда кунига аниқланаётган янги беморлар сони 400-600 киши атрофида, касалхоналарда даволанаётганлар сони 7 мингдан ошган эди.