ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 3 сентябр куни 257 киши коронавирусга чалинган. Бу сўнгги 2 ой ичида қайд этилган энг паст кўрсатгич бўлди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.
Бундан олдинги энг паст натижа 27 июнь куни қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистонда 1 суткада 255 киши коронавирусга чалинган эди.
4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда жами 42 909 нафар бемор қайд этилган. Улардан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 %ни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари қуйидаги вилоятларда аниқланган:
Тошкент шаҳрида - 70 нафар
Тошкент вилоятида - 16 нафар
Наманган вилоятида - 10 нафар
Самарқанд вилоятида - 7 нафар
Қашқадарё вилоятида - 3 нафар
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Икки нафар бемор вафот этган.
Эслатиб ўтамиз Июль Август ойларида Ўзбекистонда кунига аниқланаётган янги беморлар сони 400-600 киши атрофида, касалхоналарда даволанаётганлар сони 7 мингдан ошган эди.