Сентябр охирида коронавирус билан ёппасига беморланиш бошланиши мумкин - Боронов

Бош вазир сўзларига кўра, кафе ва ресторанлар эгалари, жарималарни тўлаб, қоидабузарликлар билан ишлашда давом этишмоқда. Бу эса фуқароларнинг оммавий инфекцияланишига олиб келиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Қирғизистонликларнинг ўз соғлиғига юзаки муносабати туфайли мамлакатда сентябр охирида коронавирус билан ёппасига касалланиш ҳолатлари яна бошланиши мумкин, деди Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов республика штаби кенгашида.

Тетик, соғлом ва фаол: Россиянинг коронавирус вакцинаси кексаларда синовдан ўтди

"Мутахассислар прогнозлари бўйича, ноябрда COVID-19 эпидемияси иккинчи тўлқини юзага келиши мумкин. Аҳолимизнинг ўз саломатлигига нисбатан бундай муносабати билан оммавий касалланиш ҳолати сентябр охирига келиб бошланиши мумкин. Бу кўпинча, жамоат транспортида санитария-эпидемиология нормаларига амал қилинмаётгани, кафе ва ресторанлар эса ташриф буюрувчиларга тўлалиги билан изоҳланади. Фуқаролар тантаналар ва дафн маросимларини ўтказишни бошлаганлар. Кафе ва ресторанлар эгалари 3 минг сом жарима тўлаб, катта мамнуният билан меҳмонларни кутиб олишда давом этишмоқда. Ҳаммамиз тушунамиз, ресторан бизнеси зарар кўрмоқда, аммо оммавий инфекцияланиш ҳолатлари такрорланишига йўл қўя олмаймиз", - деб айтган Боронов.

Қирғизистон Бош вазири тантанали тадбирлар ва дафн маросимларини кафеларда ва ресторанларда ўтказганлик учун жазо чораларини кучайтиришни, шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлар ва транспортда рейдларни кучайтиришни таклиф этган.