Россия яна уч мамлакат билан парвозларни тиклади

Россия Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мальдив мамлакатлари билан мунтазам парвозларни қайта тиклашга қарор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мальдив билан мунтазам парвозларни қайта тикламоқда. Россия бош вазири Михаил Мишустин тегишли фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон барча турдаги халқаро қатновларни босқичма-босқич тиклайди

Фармон Ҳукумат сайтида эълон қилинган.

1 августдан бошлаб Россия Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан авиақатновларни тиклади.  Абхазия билан чегарани ўтишдаги чекловлар ҳам олиб ташланди. 15 август куни эса Швейцария билан парвозлар тикланди. Янги фармон билан Швейцарияга парвозлар сони ҳафтасига тўрттага етказилади.

Эслатиб ўтамиз Россия ҳукумати 27 мартдан бошлаб COVID-19 пандемияси туфайли чет элга мунтазам ва чартер рейсларини тўхтатган эди. Фақатгина олиб кетиш, юк, почта, санитария ва бошқа махсус рейслар амалга оширилаётган эди.