Орзулар рўёбга чиқиши учун уларни кимлар билан ўртоқлашиш лозим

Олимлар тадқиқот давомида одамлар мансабининг кўтарилишини таҳлил қилишди. Шунингдек, талабалар ўртасида тадқиқот ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Огайо Университети олимлари орзуларни қандай амалга ошириш мумкинлигини аниқладилар.

Уларнинг сўзларига кўра, инсон орзуларини ўзидан мавқеи баланд кишиларга ҳикоя қилиб берса, улар ушалар экан.

Қандли диабет пайдо бўлишининг асосий сабаби аниқланди

“Схема жуда оддий ишлайди: агар режаларингизни сиз мафтун бўлган киши эшитса, сиз орзуингиз ушалиши учун кўпроқ саъй-ҳаракат қиласиз”, - дейилган хабарда.

Олимлар тадқиқот давомида одамлар мансабининг кўтарилишини таҳлил қилишди ва мақсадга эришиш инсон ўз режалари билан ўзидан мавқеи юқори киши билан ўртоқлашишига боғлиқлигини аниқлашди.

Яна бошқа бир эксперемент талабалар ўртасида ўтказилди: семестр давомида улар муайян баҳо олишлари керак эди. Натижада ўз мақсадларини ҳурматли кишилар билан ўртоқлашганлар бунинг уддасидан чиқди.