Қандли диабет пайдо бўлишининг асосий сабаби аниқланди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишЛетний отдых в Сочи.
Летний отдых в Сочи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Диабет касалига олиб келувчи асосий сабаб аниқланди. Британия ва Италия олимлари аниқлашига кўра ушбу касаллик ривожланишига генетик мойилликдан кўра ортиқча вазн кўпроқ таъсир қилар экан.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ортиқча вазн диабет ривожланишининг асосий сабабидир, вазн ташлаш эса бунинг олдини олиши ёки диабетни бутунлай енгиши мумкин. 

Буюк Британиянинг Кембриж университети Ҳамда Италиянинг Милан университети мутахасислари ана шундай хулосага келишди.

Олимлар ўртача ёши 57,2 бўлган 445 765 кишининг биологик маълумотларини текшириб чиқишди. Иккинчи турдаги диабет ривожланиши 6,9 миллион генларни анализ қилиш асосида ҳамда тана оғирлиги индекси асосида аниқланди.

Диабет ўзбекча - Sputnik Ўзбекистон
Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?

Олимлар барчани 5 гуруҳга бўлишди: генетик жиҳатдан касаликка мойил бўлганлар ва тана оғирлиги индекси бўйича  касаликка мойил бўлганлар.

Тажриба иштирокчилари 65,2 ёшгача кузатув олиб борилди. Ушбу вақт ичида 31 298 кишида иккинчи турдаги диабет касали ривожланди. Шу билан бирга, тана оғирлик индекси юқори бўлган фуқароларда диабет ривожланиш эҳтимоллиги 11 маротаба юқори бўлган. Яъни ортиқча вазн диабет ривожланишига одамнинг генетик мойиллигидан кўра муҳимроқ фактор бўлган. 

Олимлар хулосасига кўра, аксарият ҳолларда тана оғирлик индексини муайян даражада ушлаб туриш орқали диабет ривожланишини олдини олиш мумкин. Бунинг учун тана оғирлик индекси қонда шакар миқдори кескин кўпайиши даражасига етмаслиги керак. Агар диабетнинг дастлабки босқичларида, касаллик танага қайтариб бўлмас шикаст етказмасдан олдин вазн ташланса - диабетни орқага қайтариш ҳам мумкин. 

Тана оғирлик индекси (ТОИ) - қуйидаги  формула бўйича ҳисобланади:   

m — тана оғирлиги 
h — бўй узунлиги 
кг/м² - ўлчов бирлиги

Масалан: оғирлик 75 кг, бўй = 174 см.  ТОИ=75: (1,74×1,74) ≈ 24,77 кг/м²

Тана оғирлик индекси нормалари:

16 - 25 кг/м²  - жуда кам ва кам 

25 - 30 кг/м²  - норма 

30 - 35 кг/м²  - семизликнинг биринчи босқичи 

35 кг/м² дан юқори - семизлик 

Янгиликлар лентаси
0