Кўриб, лол қоласиз: ёввойи табиатдаги меҳр – ҳайвонлар бир-бирини ўлимдан қутқармоқда

Ёввойи табиат кутилмаган воқеаларга тўла, баъзан шундай бўладики, ҳатто ҳайвонлар ҳам бошқа ҳайвонларга нисбатан меҳр намоён этадилар
Sputnik

Инсоний меҳр-оқибат ҳайвонларга ҳам хосми, ёки улар томонидан амалга оширилганлари шунчаки тасодиф ва табиий инстинктларми? Шу видеони томоша қилгач, ҳар ким ўзи учун хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

Биринчи видеода бир қарға ҳайвонот боғи ҳовузида тиқилиб қолгани акс этган. Қуш айиқ сингари баджаҳл жониворнинг қўлига тушган эди. Қарға қанотлари ивиб қолгани туфайли, уча олмасди, аммо маймоқвой унга ёрдамга келди, сувдан чиқарди ва сўнгра ўз ишлари билан бошқа жойга равона бўлди.

Видеода улоқчани қутқараётган чўчқа боласини, кийикларни ўлим чангалидан сақлаб қолиш учун тимсоҳларга жанг эълон қилган бегемотларни ҳам кўриш мумкин.

Аммо охирги икки видеони кўриб, чиндан лол қоласиз.

Икки мушук чўлоқ итни йўлдан ўтказиб қўйди – интернет фойдаланувчилари ҳайратда

Видеоларнинг бирида бабуинлар оҳуга кўз олайтирган қоплонни қуваётганини кўриш мумкин. Қоплон оҳунинг бўйнига чанг солган ва тушлик қилишга саноқли сониялар қолмоқда, аммо шу пайт иккита маймун пайдо бўлади. Бабуинлар қоплонга яқинлашиб, афтидан, уни қўрқитишади, шундан сўнг йиртқич оҳуни ташлаб, қочиб кетади. Оҳу, ҳайриятки, яраланмаган экан, тезда кўздан ғойиб бўлади.

Охирги видеода урғочи шер буғу боласини бошқа бир шердан қутқаради. Шер буғучага ва урғочи шерга ҳамла қилади, аммо мақсадига эришолмагач, жангни тўхтатади. Эҳтимол, урғочи шер ўз тушлигини бошқа билан бўлишишни истамагандир, аммо у шунчаки олижаноблик қилиб, кичкинтой ҳаётини сақлаб қолган бўлиши ҳам мумкин.