Англия суди ўзбек пахтасига қарши даъвони рад этди

Англия суди Германияда жойлашган нодавлат ташкилотнинг Ўзбекистон пахтасига қарши даъвосини рад этиб, ташкилотдан 10 минг фунт ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Англиянинг юқори суди ўзбек пахтасини Европа Иттифоқига экспорт қилишга қарши даъвони рад этди, деб хабар қилмоқда "Ўзпахтасаноат". 

Хабарда айтилишига кўра, Британия суди судяси Жеймс Холмен, Германияда жойлашган ноҳукумат ташкилот томонидан киритилган даъвони - етарлича асослар мавжуд эмаслиги, даъвонинг академик ва эскирган характерга эгалиги боис - рад этган.  

Устига устак, даъвогарга 10 000 фунт стерлинг миқдорида суд харажатларини тўлаш мажбурияти юкланган. Даъвогар мазкур қарор устидан шикоят қилмаган.

"Тирноқ остидан кир қидириш" ёки ўзбек пахтасига қўйилган чеклов ҳақида

Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати нафақат пахта саноатида, балким барча соҳаларда мажбурий меҳнатни батамом тугатишга қаратилган қатъий чоралар кўрмоқда. Хусусан, ушбу амалиёт қонун билан таъқиқланиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жиноий жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган халқаро кузатувчилар ушбу қонун бузилиши ҳолатларини қайд этмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Германияда жойлашган нодавлат ташкилот - ЕССHR (Европа конституцион ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилоти) ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Гемания форуми 2010 йилдан бошлаб, Ўзбекистон пахта саноатида болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини важ қилган ҳолда, турли халқаро ташкилотлар ва судларга Ўзбекистон пахтаси билан савдо қилишга қарши даъволар киритган эди.