Ўзбекистон ОТМларида расман янги ўқув йили бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларга мурожаат қилиб, 2 сентябрдан янги ўқув йили бошланганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларда 2 сентябрдан янги ўқув йили бошланди.

“Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди”, - дейилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.