ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларда 2 сентябрдан янги ўқув йили бошланди.
“Ҳурматли талабалар, бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди”, - дейилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.
Таъкидланишича, республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.