ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Худоёр Худоёрзода Тожикистон транспорт вазири лавозимидан озод қилинди. Мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон тегишли фармонга имзо чекди.
“Худоёрзода Худоёр Завқибек пенсияга чиқиши муносабати Тожикистон Республикаси Транспорт вазири вазифасидан озод қилинсин”, - дейилган фармонда.
Собиқ бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим Худоёрзоданинг ўрнига Тожикистон транспорт вазири этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика Бош прокуратураси амалдор ўз квартирасида жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар қилган эди. Бунга оилавий жанжал сабаб бўлгани айтилган эди.