Ўз жонига қасд қилишга уринган Тожикистон транспорт вазири ишдан олинди

© Sputnik / Амир ИсаевМинистр транспорта Таджикистана Худоёр Худоёрзода
Министр транспорта Таджикистана Худоёр Худоёрзода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон транспорт вазири Худоёр Худоёрзодани эгаллаб турган лавозимидан озод қилди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Худоёр Худоёрзода Тожикистон транспорт вазири лавозимидан озод қилинди. Мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон тегишли фармонга имзо чекди.

Здание Генеральной прокуратуры РТ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон транспорт вазири ўз жонига қасд қилишга уринди

“Худоёрзода Худоёр Завқибек пенсияга чиқиши муносабати Тожикистон Республикаси Транспорт вазири вазифасидан озод қилинсин”, - дейилган фармонда.

Собиқ бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим Худоёрзоданинг ўрнига Тожикистон транспорт вазири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика Бош прокуратураси амалдор ўз квартирасида жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар қилган эди. Бунга оилавий жанжал сабаб бўлгани айтилган эди.

Янгиликлар лентаси
0