Абитуриентлардан кириш имтиҳонларига олдинроқ келиш сўралди

Таъкидланишича, бу рўйхатдан ўтиш жараёнларини санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда ўтказишга имкон беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Абитуриентлардан кириш имтиҳонларига 1-1,5 соат олдин келиш сўралди.

Тошкентда кириш имтиҳонлари қайси майдончаларда бўлиб ўтади?

“Ҳурматли абитуриентлар! Кириш имтиҳонлари куни рўйхатдан ўтиш жараёнларини санитария меъёрларига риоя қилган ҳолда ўтказиш учун имтиҳон бошланишидан 1-1,5 соат олдин келишингизни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, биринчи сменадагиларнинг имтиҳони  соат 7:30 да бошланади, демак абитуриентлар соат 6:00 дан рўйхатдан ўтишни бошлашлари мумкин”, - дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Таъкидланишича, Давлат тест маркази томонидан бир марталик тиббий ниқоблар ва қўлқоплар тарқатилади. Улардан фойдаланиш мажбурийдир.

“Шунингдек ижтимоий масофа сақлаш қоидаси ҳақида ҳам унутмаслигингизни сўраймиз – сиз ва бошқа шахс орасида уч метрлик масофа бўлиши керак”, - дея қўшимча қилинган хабарда.