Ўзбекистонда 2020 йилинг кириш имтиҳонлари олдингиларга ўхшамаган бўлади. Хусусан, имтиҳонлар 2 сентябрдан бошлаб 12-14 кун ичида ўтказилади.
Имтиҳонлар фақат 2та фандан ва 2соат ичида бўлиб ўтади. Асосийси - абитуриентлар имтиҳонларни тоза ҳавода топширади.
Республика бўйича 65та очиқ ҳавода жойлашган манзиллар имтиҳон ўтказиш учун мўлжалланган. Улардан 6таси Тошкентда жойлашган: Ғалаба боғида - 400 ўринли, Талабалар шаҳарчасида - 2000 ўринли, Ботаника боғида, Пахтакор стадионида – 2500 ўринли, Миллий боғда ва Ашхобод боғида.
Бу йил абитуриентлардан 1,5 миллиондан ортиқ аризалар қабул қилинган.
Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.