ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Наманган вилоятида фирибгарикка қўл урган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 25 ёшли И.М. 2019 йилнинг март ойида Наманган шаҳрида 36 ёшли Н.А.нинг ишончига кириб, унинг 10 минг дона транспорт воситаси устига осма ғилофларга харидор топганлигини айтган. Уларни сотиб пулини 10-15 кунда беришини айтиб, ҳар бирини 20 доллардан келишган. Натижада жами 200 минг долларлик осма ғилофларни олиб кетиб, сотиб юборган. Пулларни эса ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши очилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.