Тошкент ерусти ҳалқа метроси биринчи босқичи ишга тушди

Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Тошкентда “Дўстлик – Қўйлиқ” метро йўналиши қуриб битказилди

Эслатиб ўтамиз, улкан лойиҳани лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди.

"Дўстлик-2" бекатидан "Қўйлиқ" бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган.

Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Бекатлар миллий колорит асосида, ўзига хос дизайнда қурилган. Улар йўловчиларга қулайлик яратувчи замонавий технологиялар, йўл кира ҳақини электрон тўлаш имконини берувчи турникетлар, эскалатор билан жиҳозланган. 225 та янги иш ўрни яратилган.

Тошкент метроси учун яна 10 та Россия поезди сотиб олинади

"Қўйлиқ" бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди. Ерусти ҳалқа метроси лойиҳасининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, бешта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

Иккинчи босқичда Қўйлиқ бозори билан Тошкент ерости метросининг "Олмазор" бекати боғланади. Учинчи бўлиб "Беруний", ундан кейин "Бодомзор" бекатигача бўлган қисм қурилади. Сўнгги босқичда эса ҳалқа метро линияси яна "Дўстлик" бекатига уланади. Бу йўлларнинг жами узунлиги қарийб 55 километр, бекатлар 35 та бўлади.