ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.
Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.
Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.