ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазирлиги хабарига кўра, Россиянинг 2та шаҳридан Ўзбекистонга махсус поездлар билан 2 мингга яқин фуқаролар олиб келинган.
Хусусан, 27 август куни Ростов-на-Дону шаҳридан 927 нафар Ўзбекистон фуқаролари Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.
Шунингдек, Россия Федерацияси билан келишилган ҳолда “Тошкент – Кинел –Тошкент” йўналишида яна бир махсус поезд ташкил қилиниб, Самара яқинидаги Россия чегарасида кутиб қолган 918 нафар Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди.
Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.