Ростов ва Самарадан махсус поездлар билан 2 мингга яқин фуқаролар олиб келинди

© Пресс-служба Министерства транспортаПоезд из Ростова прибыл с гражданами Узбекистана
Поезд из Ростова прибыл с гражданами Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари келишувига кўра, Ўзбекистон Россиядан ўз фуқароларини махсус ташкил қилинган поездлар ёрдамида олиб чиқишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазирлиги хабарига кўра, Россиянинг 2та шаҳридан Ўзбекистонга махсус поездлар билан 2 мингга яқин фуқаролар олиб келинган.

Хусусан, 27 август куни Ростов-на-Дону шаҳридан 927 нафар Ўзбекистон фуқаролари Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.

© Минтранспорта УзбекистанаУзбекистан вывозит своих граждан на поездах
Ростов ва Самарадан махсус поездлар билан 2 мингга яқин фуқаролар олиб келинди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистан вывозит своих граждан на поездах

Шунингдек, Россия Федерацияси билан келишилган ҳолда “Тошкент – Кинел –Тошкент” йўналишида яна бир махсус поезд ташкил қилиниб, Самара яқинидаги Россия чегарасида кутиб қолган 918 нафар Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги  карантин зоналарига етказилди.

© Пресс-служба Минстранса УзбекистанаУзбекистанцев вывезли из Самарской области на родину специальным поездом
Ростов ва Самарадан махсус поездлар билан 2 мингга яқин фуқаролар олиб келинди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистанцев вывезли из Самарской области на родину специальным поездом
Янгиликлар лентаси
0