Жо Байден Америка иқтисодиётини йўқ қилишга ваъда бермоқда

Америка ОАВлари Жо Байден яқинда ABC телеканалига берган интервьюсида кўрсатган қатъиятлилиги ва шафқатсизлигидан мамнун.
Sputnik

Америка ОАВлари Жо Байден яқинда ABC телеканалига берган интервьюсида кўрсатган қатъиятлилиги ва шафқатсизлигидан мамнун. Байден эпидемия давом этган тақдирда, иқтисодий фаолликни тўлиқ чеклаш билан яна бир бор мамлакат миқёсида қатъий карантин жорий этиш ниятида бўлганлиги ва шу билан президент Трампнинг позициясига мутлақо қарши бўлган ёндашувни намойиш қилиши катта завқ вужудга келтирди. Ушбу позициянинг оқибатларини тушуниш учун Европа Иттифоқи, Россия, Бангладеш ёки Хитойдаги коронавирус биринчи навбатда эпидемиологик масала бўлганлигини, фақатгина АҚШда коронавирус фақат сиёсий масала эканлигини ҳисобга олиш керак.

АҚШ нима сабабдан Су-57 қирувчисининг "яхшиланиши"дан хавотирда

Politico нашри хабар беради:

"Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден коронавирус мамлакат ичида тарқалишига қарши курашиш учун" "ҳеч нарсадан қайтмаслигини" айтди, шу жумладан, агар керак бўлса, АҚШ (иқтисодиётини) блокировка қилишгача". "Мен уни (иқтисодиётни-таҳр.) ўчириб қўйган бўлардим. Мен олимларга қулоқ солган бўлардим, - деди Байден АВС мухбири Дэвид Мьюирга ўзининг шериги (вице-президентликка номзод) сенатор Камала Харрис билан қўшма интервьюсида. - Биз ҳаётларни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз". Байденнинг изоҳлари, Демократик партия номзоди бўлган ҳар қандай одам АҚШда камида 175 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган вирус тарқалишини тўхтатиш учун қачонлардир таклиф қилган энг қатъий эҳтимолий чораларга ишора қилмоқда".

Умуман Демократик партия ва хусусан Байден сайловчиларга ўзларини АҚШда эпидемияни тўхтатиш учун энг кескин чораларни кўришга тайёр, коронавирусга қарши муросасиз курашчилар сифатида "сотишга" ҳаракат қилмоқда. Мақсад шундаки, уларнинг фонида президент Трамп, амалдаги маъмурият иқтисодий чекловларни узайтиришни истамаслиги, америкаликларнинг куч ишлатиш таҳдиди остида уйларини тарк этишини тақиқлашни, одамларга ниқоб тақишни мажбурлашни истамаслиги сабабли вафот этганларнинг қонига қўллари бурканган, "чоллар ва кампирларнинг қотили"га ўхшатишдир.

АҚШнинг Демократик партия томонидан бошқариладиган минтақаларида хукуматларнинг талвасаси баъзан кулгили тусга кирмоқда. Масалан, Лос-Анжелесда маҳаллий ҳокимият нафақат уй-жой зиёфатларини тақиқлаб қўйди (яъни фуқароларнинг йиғилиш ва эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини чеклаб қўйди), балки бундай чекловлар бузувчиларини электр, сув таъминоти ва канализация тизимларидан узиб қўймоқда.

"Доктрина тажовузкорликдан иборат": АҚШ ҳарбийлари Ер орбитасини босиб олиш ниятида

Сайёранинг Америка ахборот майдонидан ташқарида бўлган фуқаролари учун бу психознинг даражасини тушуниш қийин, бироқ Америка оммавий ахборот воситалари (Трампга қарши иш олиб борувчи ва саноат миқёсидаги "маълумот чўкиндилари" ёрдамида оддий одамларнинг онгига даҳшат етказиш орқали) ажойиб натижаларга эришдилар. Масалан, Franklin Templeton  молиявий компанияси эпидемия бўйича махсус жамоатчилик фикрини ўрганиш сўровига буюртма берди ва қуйидаги хулосаларга келди: "Биз COVID-19 билан касалланишнинг соғлик учун жиддий оқибатларидан жуда ташвишланаётган ёки хавотирда бўлганларнинг улуши 25 ёшдан 64 ёшгача бўлганларнинг барча ёш қатламлари учун деярли бир хил эканлигини аниқладик, ва у 65 ёшдан ошганларнинг улушидан кам эмас. Бу кўрсаткичларнинг ўлимнинг ҳақиқий кўрсаткичига мос келмаслиги жуда ҳайратга солади: 18-24 ёшдаги одамлар орасида соғлиғидан жиддий ташвишланаётганларнинг улуши COVID'дан ўлимлар умумий сонидан 400 баравар юқори; 25-34 ёшлилар учун - 90 баравар юқори".

Буни оддий огоҳлик деб ҳисобласа бўлар эди, аммо бу борада нюанс бор: худди шу ҳавотирдаги фуқаролар гигиена ва ниқоб кийишни эмас, балки мактаблар, корхоналар, давлат идоралари ёпилишининг ва умуман хавфсизлик тўлиқ таъминланмагунча барча нормал ҳаётни чеклаш тарафдорларидир.

Franklin Templeton сўровининг буюртмачилари алоҳида аниқлаган, айнан ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари ва асосий оммавий ахборот воситаларининг (яъни аксил-Трамп) истеъмолчилари орасида тарқаладиган ушбу психозга мурожаат қилиш орқали Байден сайловда ғалаба қозонганидан кейин иқтисодиётни ўчиришга тайёрлигини маълум қилди.

АҚШ COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқишда Россия ёрдамини рад этган - CNN

Муаммо шундаки, Байден гапираётган иқтисодиётни ўчириб туриш, аслида, уни ўлдиради.

"Бутун бошли мамлакатни блокировка қилиш <...> сизга ойига ЯИМнинг уч фоизигача тушади, шунинг учун сайёранинг ҳатто энг бадавлат давлатлари ҳам қўшимча икки ёки уч ойлик тўлиқ блокировкани амалга оширишга қодир эмас", - дейди Швейцариянинг UBS банки Осиё-Тинч океани минтақаси акциялар бўлими раҳбари Хартмут Иссель CNBC'га.

Эпидемияга қарши кураш мавзусини шу қадар кўп сиёсийлаштириб ташламаган ва уни сайловолди ташвиқоти мавзусига айлантирмаган мамлакатларда вазият тўғри қабул қилинмоқда: энди иқтисодиётни тўлиқ музлатиб қўйишнинг иложи йўқ. Буни турли хил сиёсатчилар ва ишбилармонлик вакиллари, шу жумладан Буюк Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр, Siemens бош директори Джо Кэзер ва Франция Бош вазири Жан Кастекс ҳам гапириб ўтган.

Бу маънода АҚШнинг ҳеч қандай фарқи йўқ ва у ҳаттоки ундан ҳам ёмонроқ ҳолатда, ваҳоланки АҚШ иқтисодиётни биринчи марта тўхтатганидан кейин тикланишига ишора ҳам йўқ. The New York Post газетасининг маълум қилишича, "Нью-Йоркнинг оч қолган аҳолиси Квинсда бепул озиқ-овқат учун чорак мил масофалик навбатларда туришмоқда".

"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Таниқли иқтисодчи ва Allianz  суғурта гигантининг етакчи иқтисодий маслаҳатчиси Муҳаммад Эл-Эрианнинг фикрига кўра, "кичик бизнеснинг коронавирус томонидан яксон қилиниши АҚШдаги капитализмга таҳдид солмоқда".

CNBC молиявий телеканали таянаётган ҳукуматнинг расмий маълумотларга кўра, "АҚШ (ишга лаёқатли) аҳолисининг деярли ярми ишсиздир".

Шу фонда Жо Байден, аниқроғи, унинг сиёсий технологлари - сайловчиларни кўпроқ коронавирус билан қўрқитиш ва уларга янада жиддийроқ иқтисодий чекловлар (қонунбузарларни электр ва сув таъминотидан узиш билан) орқали уларни ўз томонига жалб қилишлари кераклигига таянмоқдалар. Eurasia Group йирик халқаро консалтинг компаниясининг эгаси Ян Бремер тўғри таъкидлаганидек, умуман электорат Байдендан кўра Трампга кўпроқ ишонадиган ягона масала бу иқтисодиётдир ва Байденнинг бундай баёноти амалдаги президентнинг сайловолди кампаниясига қўшимча имкониятлар бериши мумкин.

Агар бу имкониятлар амалга оширилса, бу бироз қайғули ҳам бўлар эди. Америка иқтисодиёти яна бир (қанчалик қисқа бўлишидан қатъий назар) оммавий карантиндан қандай омон қолишини кузатиш жуда қизиқ бўлар эди.