Навальный Омскдан Германияга олиб кетилди

Навальныйнинг рафиқаси авиа-парвоз туфайли бемор ҳолати оғирлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Бортида блогер Алексей Навальный бўлган самолёт Омскдан Берлинга қараб йўл олди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.

Навальный заҳарланиш гумони билан Омскда касалхонага ётқизилди

Таъкидланишича, блогер ётган реаномобиль Омскнинг 1 тез тиббий ёрдам касалхонасидан аэропортга полиция кузатувида келган.

Самолёт Омск аэропортидан Москва вақти билан 5.00да Германия томон учган. Берлинган мск вақти билан 11.02да қўниши айтилмоқда.

Навальныйнинг рафиқаси авиа-парвоз туфайли бемор ҳолати оғирлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Куни кеча, омск шифокорлари Навальнийни даволаш учун чет элга олиб чиқишга рухсат берган эдилар. Блогер ортидан Омскка бир гуруҳ немис шифокорлари етиб келиб, улар иштирокида консультациялар ўтказилган. Шифокорлар сўзларига кўра, Навальныйнинг мияси стабил ҳолатда, унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф чанг солмаяпти.

Ташҳис бор, лекин уни эълон қила олмаймиз - шифокор Навальныйнинг касали ҳақида

Алексей Навальныйнинг касалхонага ётқизилиши

Пайшанба куни эрталаб, бортида Алексей Навальный бўлган ва Томскдан Москвага қараб парвоз қилаётган самолёт шошилинч равишда Омскда қўнди. Парвоз давомида блогер ўзини ёмон ҳис қилган, самолёт Омскда қўнгач, у реанимацияга ётқизилган.

Бемор ҳолати оғир, дея баҳоланмоқда, у комада.

S7 авиакомпанияси маълумотларига кўра, Навальный самолёт бортида ҳеч нарса истеъмол қилмаган ва ҳеч қандай ичимлик ичмаган. Парвоз олдидан у аэропортдаги қаҳвахонада чой ичган.

Омсклик медиклар бемор қонида ва пешоби таркибида заҳарли моддаларни ёки уларнинг изини аниқламади. Шифокорлар қўйган асосий ишчи ташхисга кўра, организмдаги моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида бемор қонида қанд миқдорининг кескин пасайиб кетиши унинг комага тушишига сабаб бўлган.