Ушбу хатарлар ҳақида Sputnik радиоси эфирида шифокор Владимир Хорошев гапирди.
Тиббиёт ходимларининг фикрича, инсон учун уйқунинг ўртача меъёрий даражаси - саккиз соат этиб белгиланган, бу вақт ичида организм ўзини тўлиқ тиклашга улгуради. Агар ёшликда организм чала уйқу оқибатларини осонликча енга олса, катта ёшдаги инсонлар ороми эса белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак, деди Sputnik радиосига берган интервьюсида кардиолог Владимир Хорошев.
"55 ёшдан катта ва 60 ёшга яқинлашаётган инсонлар маълум уйқу режимига амал қилишлари керак. Улар 8 соатдан кам бўлмаган вақт тинч ухлашлари шарт. Агар кекса ёшдаги кишилар кам ухлашсар, уларнинг организми ресурс базани қайта тиклашга улгурмайди, бу эса барча органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бош мия, юрак, жигар ва ошқозон бундан азият чекади. Буни ёдда тутиш лозим", - дея тушунтиради Владимир Хорошев.
У шунингдек, кекса ёшдаги инсонлар ҳаддан зиёд кўп ухлашлари мақсадга мувофиқ эмаслигини қўшимча қилди: кўп ухлаш кексалар учун хавфли бўлган ортиқча вазн муаммосини келтириб чиқаради.
"Одамлар кўпинча кекса ёшда ҳаддан кўп ухлайдиган бўлиб қолишади. Улар умрлари давомида чарчаганликларини ва энди уйқуга тўйиб олишни исташларини айтишади. Гап шундаки, ҳаддан зиёд кўп ухлаш ҳам кекса ёшдаги инсонлар учун зарарли. Тадқиқотлар 9, 10 ва ҳатто 11 соатдан ошадиган уйқу бош миянинг атеросклероз шикастланишига ёки энцефалопатияга олиб келиши хавфини оширишини кўрсатган. Бу касаллик бош мия когнитив бузилишини келтириб чиқаради. Натижада бу кекса ёшдаги инсонларда ақли заифлик ривожланишига сабаб бўлади. Ортиқча вазн ҳам кекса ёшда мақсадга мувофиқ эмас", - дея аниқлик киритган Владимир Хорошев.