Болалар омбудсмани Ўртасарой карантин зонасидаги шароитларни ўрганди

Бугунги кунга карантин зонада 108 минг 696  нафардан зиёд фуқаро белгиланган карантин муддатини ўтаган. Шундан 4 минг 805 нафар вояга етмаган болалардир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил - омбудсман Алия Юнусова карантин шароитида сақланаётган вояга етмаган болаларнинг яшаш шароити, овқатланиши, тиббий хизматдан фойдаланиши каби ЖССТ тавсиялари нечоғлик бажарилаётганини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятида жойлашган Ўртасарой карантин ҳудудига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Болалар омбудсмани Ўртасарой карантин зонасидаги шароитларни ўрганди

Ташриф чоғида Юнусова даставвал карантин ҳудудида ишлайдиган масъул ходимлар билан учрашув бўлди. Шунингдек, карантинда сақланаётган фуқароларнинг мурожаатлари билан шуғулланувчи "Call center" фаолияти ҳамда фуқароларга яратилган қулайликлар ва овқатланиш шарт-шароитлари билан танишди.

Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда

Фуқаролик объекти ҳисобланадиган ушбу карантин ҳудуди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий эътибори ва таъминотида ҳисобланади. Бугунги кунга қадар бу ерда 108 минг 696  нафардан зиёд фуқаро белгиланган карантин муддатини ўтаган. Шундан 4 минг 805 нафар вояга етмаган болалардир. 20 август ҳолатига кўра карантинда 342 та вояга етмаган болалар ҳамда 329 нафар хомиладор аёллар сақланмоқда.

Болалар омбудсмани Ўртасарой карантин зонасидаги шароитларни ўрганди

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистоннинг карантин ҳудудларини мавжуд ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда яшил, сариқ ва қизил рангли ҳудудларга ажратиш борасидаги тажрибаси ноёблиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ушбу ҳудуддаги объектларни кўздан кечириб, вояга етмаган болалар, ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган эътиборни алоҳида таъкидлади.

Махсус карантин зонадан фоторепортаж

Карантин ҳудудида фуқаролардан коронавирусга тест олиш ва тест жавобларини қисқа муддатда аниқлаш учун замонавий лаборатория маркази ташкил этилган. Ушбу лабораторияда тест жавоблари бир кунлик муддатда чиқиши бу фуқароларнинг ортиқча ушлаб қолинишини олдини олади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил қизил ҳудудда бўлган вояга етмаган болалар ва ҳомиладор аёллар билан телефон орқали мулоқат қилди. Уларнинг яшаш шароитлари, мавжуд муммолар юзасидан уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Карантин ҳудуди маъмурияти билан хамкорликда бола ҳуқуқларини таъминлаш, уларда юзага келадиган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.