Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа
В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент яқинида махсус "карантин шаҳарчаси"нинг биринчи блоклари қурилганига ҳам бир ойдан ошди. Sputnik Ўзбекистон мухбири икки ҳафталик профилактик изоляция режимида одамлар вақтларини қандай ўтказаётганини ўрганди.

Пойтахтдан бир неча километр нарида 10 минг ўринли бутун бошли шаҳарча ташкил этилган. Бу ерга чегаралар ёпилганидан кейин мамлакатга қайтиб келганлар жойлаштирилмоқда. Фуқаролар махсус зонада коронавирус профилактикаси ва унинг тарқалишининг олдини олиш учун 14 кун давомида шифокорлар назорати остида изоляцияда бўлишади.

Фуқаролар Карантин шаҳарчада қандай яшамоқда - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар "Карантин шаҳарча"да қандай яшамоқда

Карантин ҳудуддаги ҳаёт хақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида жавоб олишга ҳаракат қилдик ва олдик ҳам, аммо соғлиқни сақлаш борасидаги саволларга вазирлик ходимига берган саволларимиз очиқ қолди, жавоб ололмадик.

Махсус рухсатнома ва кийимсиз объектга киришнинг иложи йўқ: ИИВ ходимлари ўраб олинган ҳудудни ички томонидан, ташқи томондан эса Миллий гвардия ходимлари қўриқлашмоқда. Бироқ, чоралар ўта қатъий бўлса ҳам, зарур. Кучайтирилган назорат масканлари ва атрофдаги девор тўсиқ турли хил миш-мишлар ва уйдирмаларни келтириб чиқармоқда. Уларни пучга чиқариш учун Sputnik мухбири шахсан у ерга бориб, жойлаштирилганлардан контейнер шаҳарчасида ҳаёт қандай кечаётганини ўрганди.

Кўчма жойлаштириш маркази тахминан бир ой ичида кад кўтарди. Ҳозир унда ҳар бири 605 ўринли 15та блок ўрнатилган. 21 апрел ҳолатига жойлаштирилганлар сони 7 473 киши.

Махсус ҳудудга келганлар ўзларининг карантиндаги кунларини Инстаграмда намойиш этиш ёки Фейсбукда постлар ёзишдан маҳрум – бу ерда уяли алоқа шаҳар телефонлари билан алмаштирилган. "Сим орқали" одамлар нафақат ташқи дунё билан алоқада бўлишмоқда, балки керак бўлганда етказиб бериш хизматларидан ҳам фойдаланадилар. Бунинг учун улар кечаю кундуз маълумот марказига қўнғироқ қилишади.

Чекиш мумкин эмас, ташланг!

Карантин зонасидаги Ахборот маркази раҳбари Олимхон Зиёвуддинов билан суҳбатлашаётганда, навбатдаги мурожаат келди: контейнерлардан бирида яшовчи жуда чекишни хоҳлаб қолган. Эркак деярли раҳмни келтирадиган оҳангда сигарет олиб келишни илтимос қилиб, у ҳатто пулини тўлашга тайёрлигини ҳам айтади. Вазият жуда ёқимсиз, аммо оператор ҳушмуомалалик билан рад этди. Бу унинг ўйлаб топгани эмас - Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин зонасида чекишни тақиқлаган. Абонент тушунгандай хўрсинади ва жавоб учун миннатдорчилик билдириб, телефонни қўйди.

Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хорижлан келган фуқаролар учун карантин ҳудуд ташкил қилинмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Махсус карантин зонадан фоторепортаж

Зиёвуддиновнинг сўзларига кўра, карантин ҳудудида эмизикли болалари бор оилалар ҳам бор. Уларнинг вақтинча яшашлари учун махсус овқатланиш ва гигиена воситалари, шу жумладан болалар тагликлари ҳам талаб қилинади.

Мен контейнер блокларидан бирининг дуч келган биринчи рақамга тердим. Менинг суҳбатдошим Ферузбек Қозоғистондан келган. У яшаш шароитларидан, айниқса озиқ-овқатдан мамнун.

"Бу ерда ҳамма нарса яхши. Фақатгина кичик бир муаммо: дезинфекциялашдан кейин контейнернинг эшик тутқичлари занг билан қопланади. Мен коррозияни кетказгани ҳеч қандай ёғ тополмаяпман", - дея шикоят қилади давлат мулкига ўз мулкидай қараётган меҳнаткаш меҳмон.

Меҳмон, шунингдек, мулоқот етишмовчилигидан жабр кўрмайди: у ҳар куни қариндошлари билан қўнғироқлашмоқда - ҳар бир хонада телефон мавжуд.

Махсус эътиборга талаб мижозлар

Менинг кейинги қўнғироғимга бўлинмалардан бирининг шифокори жавоб беради. Унинг сўзларига кўра, ҳомиладор аёлларга карантин ҳудудида алоҳида эътибор талаб этилади. Ҳозирда бундай меҳмон беш нафар.

"Агар улардан бири бугун кабоб ҳохлаб қолса, иккинчиси қулупнай талаб қилади", - дейди суҳбатдош.

© Хокимият г. ТашкентаБлюда, которые подают в карантинной зоне под Ташкентом
Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Блюда, которые подают в карантинной зоне под Ташкентом

Унинг қўшимча қилишича, карантин шаҳарчасининг ушбу тоифадаги меҳмонлари учун бўлинма ичида пиёда сайрларнинг алоҳида тартиби мавжуд. Тоза ҳавонинг етишмаслиги онанинг ва унинг туғилажак боласининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун раҳбарият оқилона ёндошувга қарор қилди.

© Хокимият г. ТашкентаБлюда, которые подают в карантинной зоне под Ташкентом
Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Блюда, которые подают в карантинной зоне под Ташкентом

Ҳомиладор аёлларнинг рациони ҳам умумий рациондан фарқ қилади, аммо шифокорлар аллергия қўзғалишини олдини олиш учун қулупнайни тавсия қилмайди.

© Хокимият г. ТашкентаБлюда, которые подают в карантинной зоне под Ташкентом
Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Блюда, которые подают в карантинной зоне под Ташкентом

Яна бир муаммо - кўчма лагерда тиш шифокорини чақириб бўлмайди. Фақатгина оғриқ қолдирувчи воситалар билан кифояланмоқда, аммо уларнинг таъсири вақтинча.

Салкам санаторий

Соғлигида ҳеч қандай муаммоси бўлмаганлар ёпиқ ҳудудда икки ҳафтани китоб ўқиш, телевизор кўриш, стол ўйинлари билан ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар. Болали оилаларда уй юмушлари билан вақт тезроқ ўтади.

Кўпчиликка "ҳаммаси ичида" шароити ёқяпти.

"Агар 100 доллардан тўласа, биз яна икки ҳафта туришга тайёрмиз. Бу ерда бизга барчаси ёқяпти, - дея хазиломуз жавоб беришади. "Шароитлар яҳшими?" деган саволимга  учинчи кун контейнер шаҳарчада яшаётган ёшлар.  - Ҳаммаси одатдагидек: эрталаб кириб ҳароратимизни ўлчайдилар, муаммолар бор-йўқлигини сўрайдилар. Муаммоимиз ҳам бор албатта: бизга иш топишга ёрдам беришадими?"

Маълум бўлишича, бу ёш йигитлар ҳам ишлаётган корхона ёпилганидан кейин Қозоғистондан қайтиб келишган.

Давлат идораларига ишга жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳақидаги маслаҳатимга суҳбатдошлар ойига 600 минг сўм таклиф этилаётган иш ҳаққига катта оилани боқиб бўлмайди - камида уч миллион пул топиш керак деб жавоб берди.

Бу одам иш борасида муаммолар ҳақида шикоят қилаётган маҳал, қўшниси, тўсатдан дўстининг гапини бўлди ва носга буюртма беришни илтимос қилди.

Ташкент без людей и авто: как выглядит узбекская столица в карантин - Sputnik Ўзбекистон
Карантин Тошкентни қандай ўзгартирди - фото

"Мен жуда хоҳлаяпман, ахир қирқ йил давомида чекканман", - дейди у.

бу ерда карантиндагиларнинг истаклари албатта бажарилади, лекин бу турдагиларимас. Фақат ҳаётий зарур илтимослар бажарилади: ўхшаса-да, хой-нахой санаторий эмас.

"Карантин асирлари"ни қариндошлари эркалатишлари мумкин – шаҳарчага озиқ-овқат, дори-дармон, гигиена воситалари ва ёки китоблар солинган посилкалар етказиб берилиши мумкин. Фақат совға-саломни юборишдан олдин, маълумот хизматини +99870 201 06 10 рақами орқали қўнғироқ қилиб огоҳлантириш яхшироқдир - ахир, бу режим объекти. Ва карантин ахир абадий эмас - чекмасдан тоқат қилиш ёки ҳатто ёмон одатдан воз кечиш ҳам мумкин.

Янгиликлар лентаси
0