Туркия машҳур православ черковини масжидга айлантиради

Иншоот 1511 йилда Кахрие масжидига айлантирилган, худди Констинтинополь эгаллангач, Авлиё София собори масжидга айлантирилгани сингари.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Туркия ҳукумати Истанбулдаги машҳур Авлиё Халоскор Черкови жойлашган Хора монастирини масжидга айлантиришга қарор қилди. Бу ҳақдаги қарор жума куни эрталаб ҳукумат газетасида эълон қилинган, деб хабар беради РИА Новости.

Мутлақо қизиқмас. Эрдоған Айя София тақдири учун қайғураётганларга жавоб қайтарди

Хабарда айтилишича, 74 йил олдин музейга айлантирилган монастир Истанбулнинг Фотих туманида жойлашган.

У эрамизга қадар 534 йилда, яъни олтинчи асрда бунёд этилган ва Истанбулнинг энг кўхна тарихий обидаларидан бири саналади.

Иншоот 1511 йилда Кахрие масжидига айлантирилган, худди Констинтинополь эгалланганидан кейин Авлиё София собори масжидга айлантирилгани сингари.

Хора монастири 434 йил давомида масжид сифатида фойдаланилган ва вазирлик қарори билан 1945 йилда музейга айлантирилган.

Эрдоған Айя-София ҳақида 9 та тилда куйланган қўшиқ клипини Twitter’да жойлаштирди

Туркия олий маъмурий суди - Давлат кенгаши - 1945 йилдаги масжидни музейга айлантириш ҳақидаги вазирлик қарори ноқонуний бўлган, деб ҳисоблаб, уни 2019 йилда масжидга айлантиришга қарор қилган. Давлат кенгаши қарори, то бугунга қадар, яъни президент фармони эълон қилинмагунича ижро этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида бутун жаҳонга машҳур, ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросига кирувчи Айё София черкови масжидга айлантирилган эди.

Россия патриархи Туркия ҳукуматидан Айё Софияни музей мақомида сақлаб қолишни сўради >>>

24 июль куни Айя-Софияда илк намоз адо этилди.

Россия патриархи Туркия ҳукуматидан Аё Софияни музей мақомида сақлаб қолишни сўради

Авлиё София черкови - Айё София византиялик насроний-император Юстиниан I томонидан асос солинган ва 537 йилнинг 27 декабрида очилган. Собор минг йилга яқин насронийлар оламидаги энг катта храм мақомини сақлаб келган. Усмонийлар томонидан Константинопольнинг забт этилиши ва Византия империясининг қулаши оқибатида 1453 йилда собор масжидга айлантирилган, аммо 1934 йилда замонавий турк давлати асосчиси Камол Отатуркнинг декрети билан бино музейга айлантирилган ва ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.