Россия патриархи Туркия ҳукуматидан Аё Софияни музей мақомида сақлаб қолишни сўради

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСобор Святой Софии в Стамбуле
Собор Святой Софии в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Насронийлар учун тимсолий бўлган ибодатхонанинг бетараф мақомини сақлаб қолиш - келажакда динлараро тинчлик ва розиликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади - патриарх Кирилл.

ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik.  Москва ва бутун Рус патриархи Кирил Туркия ҳукуматига Истанбулдаги Аё София ибодатхонасини музей мақомида сақлаб қолишни сўраб мурожаат қилди. RT хабарига асосан.

“Мен Туркия давлат етакчисининг мулоҳазакорлик билан иш қилишига умид қиламан. Насроний маданияти дурдоналаридан бири ва дунёдаги миллионлаб насронийлар учун тимсол бўлган ибодатхонанинг ҳозирги бетараф мақомини сақлаб қолиш - келажакда унинг Россия ва Туркия халқлари орасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришига ҳамда динлараро тинчлик ва розиликни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади”, - дейилган патриарх Кирилл баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Туркия Олий маъмурий суди Аё София ибодатхонаси мақомини ўзгартириш масаласини кўриб чиққан эди. Унинг натижасида Туркия суди ибодатхона мақомини масжид деб ўзгартириш мумкин деб топган ва бунинг учун фақат президент фармони керак деган эди.

Стамбул, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Аё София мажмуасини масжидга айлантирмоқчи

Маълумот учун, Аё София ибодатхонаси Византия империяси даврида 532-537 йилларда қурилган ва 1000 йилдан ортиқ давр мобайнида насронийлар учун бош ибодатхона бўлган. 1453 йилда Константинопол (Истанбул) Усмонийлар империяси томнидан забт  этилганидан сўнг ибодатхона мусулмон масжидига айлантирилган. Айлантириш жараёнида унинг тўрт томонида тўртта минора қурилган ва ичидаги ноёб фреская ва безаклари устига сувоқ суркалган. Шунингдек унинг ичдаги устунларига Қуръон суралари ёзилган улкан пештахтаталар осилган.

1935 йилда Мустафа Камал Отатурк раҳбарлик даврида масжидга бетараф мақом берилиб у музейга айлантирилган. Ибодатхонанинг ички сувоқлари тозаланганда уларнинг остида Византия давридаги фреская ва мозаикалар жуда яхши сақланиб қолгани маълум бўлган. Айни дамда Аё София ЮНЕСКОнинг  Жаҳон маданияти дурдоналари рўйхатига киритилган ва йилига миллионлаб туристларни жалб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0