Тихановская ишчиларни забастовкаларни кенгайтиришга чақирди

Беларусьнинг бир қатор корхоналарида ишчилар иш ташлагани маълум қилинган эди, ишлаб чиқаришнинг янги тўхтатилишлари ҳам эълон қилинганди. Шу билан бирга, ҳукумат иш ташлашлар кўламини катта аҳамиятга эга эмас деб баҳоламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская янги видеомурожаат ёзди, аёл унда Беларусдаги йирик корхоналар ишчиларини иш ташлашларни давом эттиришга чақирган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Лукашенко ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади - асосий фикрлар

"Ҳурматли беларуслар, "Беларуськалий", МТЗ, "Гродноазот" ва бошқа корхоналарнинг ишчилари, сиз янги, озод Беларусия тимсолисиз. <...> Беларусьнинг келажаги, яъни, болаларимизнинг келажаги энди сизнинг бирлигингиз ва қатъиятингизга боғлиқ. Шунинг учун сизлардан иш ташлашларни давом эттиришни ва уларни кенгайтиришни сўрайман", - деб айтган аёл ўз мурожаатида.

Тихановская бу ҳаракатларнинг мақсади сифатида сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ва янги сайловларнинг ўтказилишини кўрсатган.

Беларусьнинг бир қатор корхоналарида ишчилар иш ташлагани маълум қилинган эди, ишлаб чиқаришнинг янги тўхтатилишлари ҳам эълон қилинганди. Шу билан бирга, ҳукумат иш ташлашлар кўламини катта аҳамиятга эга эмас деб баҳоламоқда.

Республика Бош вазири Роман Головченко сўзларига кўра, мамлакат иқтисодиётининг реал секторининг барча корхоналари одатий ҳолда ишламоқда. Беларусь атом электр станциясида барча ходимлар ишни давом эттирмоқдалар. Ўз навбатида, Беларусь металлургия заводи (БМЗ) домна печларининг ишлашини вақтинча тўхтатилганди, аммо кейин нормал иш ҳолатига келтирди.

Россияга қочиб кетадими? Подмосковьедаги "Лукашенконинг шоҳона қасри" қизғин муҳокамада

Мухолифатнинг оммавий намойишлари 9 август куни Беларусьда амалдаги мамлакат етакчиси Александр Лукашенко олтинчи марта ғалаба қозонган президент сайловларидан кейин бошланди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз тўплаган.

Мухолифат, сайловда Лукашенко эмас, Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Дастлабки кунларда намойишлар хавфсизлик кучлари томонидан бостирилди, натижалардан норози намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ, сув пуркагичлар, ёруғлик-шовқин гранаталари, резина ўқлар ишлатилди. Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари митингларни тарқатиш ва куч ишлатишни тўхтатдилар.

Расмий маълумотларга кўра, дастлабки кунларда 6,7 ​​мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Республика ИИВ хабарига кўра, тартибсизликларда юзлаб одамлар жароҳатланган, уларнинг орасида 120 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари, уч намойишчи ҳалок бўлган.